Жамият
Хабарга кўра, бола ҳазиллашган қиз унинг синфдоши эмас, ўзидан 3 синф пастда ўқийдиган ўқувчи қиз бўлган.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олганини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 15 май куни Пастдарғом туманида содир бўлган.
16 май куни туман ИИБга 2009 йилда туғилган Б.С. нинг (ўғил бола) тан жароҳати олганлиги бўйича хабар билан унинг онаси Ж.И. мурожаат қилган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, вояга етмаган Б.С. 20-мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Қ.А. (қиз) га севишини айтганлиги, сўнг Қ.А. нинг акаси, А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, 15 май куни Б.С. ни ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган.
Шунингдек, А.Қ. гўёки унинг таъзирини бериш мақсадида Б.С. нинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.
Мазкур воқеа юзасидан 19 май куни Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Тергов давомида вояга етмаган Б.С. га нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилмоқда», дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «г»,«м» бандига қайта малакаланиб, гумонланувчи ҳимоячи ҳуқуқи билан таъминланиб, жиноят-просессуал кодексининг 227-моддаси тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ