Жамият
Тошкент шаҳрида яшовчи (аёл) Н.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 30 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Т.А. содир этгани маълум бўлди.
Аниқланишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.А. Интернет фойдаланувчиларига Телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарларни (ҳавола) жўнатиб юрган.
Мазкур ҳаволага ишонганлардан бири бўлган Н.Д. ҳам номаълум хабар устига босган ва оқибатда унинг банк карта маълумотларини гумонланувчи қўлга киритган.
Фурсатдан фойдаланиб қолишга интилган гумонланувчи Т.А. жабрланувчининг банк карталарида сақланган 30 млн сўм пул маблағини ўзлаштириб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Т.А. га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, мазкур бандларда суд томонидан берилган ҳукм билан айбланувчига 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши назарда тутилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ