Жамият
Хабарга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, талабгордан Президент мактабларига топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
◻️ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
◻️ фотосурат (охирги 2 ойда олинган);
◻️ ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
◻️ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
Таъкидлаш лозим, талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.
Хабарда, шунингдек, Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилиниши ҳам эслатиб ўтилган.
«Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади», дейилади хабарда.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ