Сиёсат
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилганини маълум қилди.
Хабарга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.
«Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз», дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон Эронга барча ёрдам чораларини қўллашга тайёрлигини билдирган.
«Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради», дейилади хабар якунида.
Маълумот учун, бортида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт 19 май куни Озарбайжон билан чегарадаги Жулфа шаҳри яқинида ҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Раисийдан ташқари вертолёт бортида Эрон ташқи ишлар вазири ва Шарқий Озарбайжон губернатори ҳам бўлганлиги айтилмоқда.
Қидирув-қутқарув ишлари эса ҳалокат ҳудудида ноқулай об-ҳаво ва қуюқ туман сабабли авиатехникаларсиз ўтаётган эди.
Кейинги хабарларга кўра, Раисийнинг ўлими тасдиқланган. Шунингдек, бортдаги ҳамма йўловчи вафот этган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ