Маданият
ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракатининг асосий бош мақсади – жамият тараққиёти учун лозим бўлган барча соҳаларда инновацион ғояларни жорий қилиш эди. Бу билан жадидлар Туркистон халқининг яшаш тарзини ўзгартиришни, уларнинг маънавий онгини ривожлантиришни шу билан бирга миллий давлатчиликка эга бўлишликни асосий мақсадларидан бирига айлантирган.
Ана шундай жонкуяр жадид боболаримиздан бири – Ғозий Юнус.
Бугундан, яъни 17 май кунидан бошлаб Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Шаҳидлар хотираси жамоат фонди ўзаро ҳамкорликда илк бор Ғозий Юнуснинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Кўз очинг Турон эли» деб номланган фото ва буюмлар кўргазмасини ўтказмоқда.
ХХ аср тараққийпарварлик ҳаракатининг йирик намоёндаси, шоир, журналист, моҳир таржимон ва драматург Ғозий Юнуснинг ҳаёти ва фаолияти, унинг жадидчилик ҳаракати ҳамда миллий-маданий меросимизда тутган ўрни ва аҳамиятини ёритишга бағишланган ушбу кўргазмада Республиканинг давлат ва жамоат арбоблари, таниқли тарихчи, адабиётшунос олимлар, ҳамда талаба ёшларнинг иштироки кўзда тутилган.
Маълумот учун, кўргазма 10 кун давом этади.
Манзил: Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ