Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида oлий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
.jpg)
Таъкидлаш лозим, ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Маълумот учун, Малайзия Бош вазири 17-19 май кунлари Ўзбекистонда бўлади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77317
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ