Жамият
Воқеа Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида содир бўлган.
Маълум бўлишича, тумандаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактабига фарзанди қатнамаётгани сабабли «Қумбосди» қишлоғидаги 58-уйда яшовчи M.A.Z. (1981 йилда туғилган) туман инспектор-психологи, катта лейтенант Д. Арақулов томонидан чақирилган.
Бироқ фуқаро ўзини носамимий тутиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган. Шунингдек, фарзандининг таълимга қайтмаслигини, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаган ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган.
Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МжтКнинг 183-, 194-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган иш ҳужжатлари Ўзбекистон тумани ЖИБ суди томонидан кўриб чиқилиб, ушбу фуқаро МжтКнинг 183-, 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маданият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77593
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ