Жамият
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ZF-UZ-VAC-2001 хитой — ўзбек вакцинаси билан эмланган фуқаролар хорижга чиқа олиш-олмаслиги борасидаги саволларга жавоб берди, деб ёзмоқда расмий манбалар.
— Бошқа давлат фуқароси сифатида сиз бораётган давлат талабларига риоя қилишингиз керак бўлади ва албатта, шу давлатларда белгиланган вакциналар рўйхати бўйича эмланиб боришингиз мақсадга мувофиқ. Бундай ҳолатда чет эл фуқароси сифатида шу давлат аҳолиси орасида COVID-19 касаллигини тарқатувчиси бўлмаслигингиз жуда муҳим ҳисобланади.
Ҳозирда Ўзбекистон—Хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган бўлсангиз, шу вакцина билан тўлиқ эмланишингиз талаб этилади. Бу вакцина рўйхатига киритилган давлатлар ҳам кўп, шу давлатларга бемалол боришингиз мумкин.
Aгар сиз режа қилган давлатнинг рўйхатида бу ваксина бўлмаса, тўлиқ ваксинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашишингиз, организмдаги ҳосил бўлган антитаналар ва саломатлигингиз ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олишингиз мумкин, — дейди Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ