Жамият
Маълум бўлишича, вояга етмаган Б.И.нинг ота-онаси 2012 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашади. Шундан сўнг у отасининг қарамоғида қолади.
Бироз муддат ўтганидан сўнг унинг онаси бошқа турмуш қуриб Туркия давлатига жўнаб кетади. Отаси ҳам бошқа аёлга уйланади.
Ўгай она томонидан вояга етмаган Б.И. га нисбатан доимий давом этган қийноқ ва зулм болани ўз уйидан чиқиб кетишига сабаб бўлади.
«Б.И.нинг қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши, тарбияси издан чиқиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳолат юзасидан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаган Б.И. таҳсил олаётган мактаб маъмурияти хабар топиб, бола «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази»га жойлаштирилди», дейилади хабарда.
Ҳозирда боланинг руҳий ҳолатини яхшилаш борасида тегишли масъуллар томонидан белгиланган тартибда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ