Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Сақлаш
23:14 / 16.05.2024 1699 0

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.

 

Маълум бўлишича, нархлар пасайишда давом этмоқда.

 

Жумладан, 2024 йилнинг апрель ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайган аниқланди.

 

2024 йилнинг апрель ойида ўртача таъмирланган уй-жой ижарасининг ўртача нархлари

 

▪️ 1 хонали – 386 доллар;

▪️ 2 хонали – 434 доллар;

▪️ 3 хонали – 507 доллар;

▪️ 4 хонали – 587 доллар.

 

Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари ҳудудлар бўйича:

 

Сергели тумани

◻️ 1 хонали — 350 доллар;

◻️ 2 хонали — 384 доллар;

◻️ 3 хонали — 429 доллар;

◻️ 4 хонали — 441 доллар.

 

Олмазор тумани

◻️ 1 хонали – 361 доллар;

◻️ 2 хонали – 408 доллар;

◻️ 3 хонали – 449 доллар;

◻️ 4 хонали – 477 доллар.

 

Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан энг қиммат ижара нархлари ҳудудлар бўйича:

 

Шайхонтоҳур тумани

◻️ 1 хонали – 412 доллар;

◻️ 2 хонали – 449 доллар;

◻️ 3 хонали – 524 доллар;

◻️ 4 хонали – 627 доллар.

 

Миробод тумани

◻️ 1 хонали – 457 доллар;

◻️ 2 хонали – 518 доллар;

◻️ 3 хонали – 612 доллар;

◻️ 4 хонали – 798 доллар.

 

2024 йилнинг апрель ойида тўлиқ таъмирланган уй-жой ижарасининг ўртача нархлари

 

▪️ 1 хонали – 467 доллар;

▪️ 2 хонали – 631 доллар;

▪️ 3 хонали – 784 доллар;

▪️ 4 хонали – 901 доллар.

 

Тўлиқ таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари ҳудудлар бўйича:

 

Учтепа тумани

◻️ 1 хонали – 392 доллар;

◻️ 2 хонали – 484 доллар;

◻️ 3 хонали – 619 доллар;

◻️ 4 хонали – 736 доллар.

 

Чилонзор тумани

◻️ 1 хонали – 413 доллар;

◻️ 2 хонали – 512 доллар;

◻️ 3 хонали – 652 доллар;

◻️ 4 хонали – 774 доллар.

 

Тўлиқ таъмирланган уй-жой учун нисбатан энг қиммат ижара нархлари ҳудудлар бўйича:

 

Шайхонтоҳур тумани

◻️ 1 хонали – 557 доллар;

◻️ 2 хонали – 846 доллар;

◻️ 3 хонали – 1069 доллар;

◻️ 4 хонали – 1068 доллар.

 

Миробод тумани

◻️ 1 хонали – 541 доллар;

◻️ 2 хонали – 839 доллар;

◻️ 3 хонали – 1028 доллар;

◻️ 4 хонали – 1093 доллар.

 

Маълумот учун, Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар олх.уз платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланган. Унда 2024 йилнинг март ойи учун 52,2 мингта ва апрель ойи учун 86 мингта маълумотдан фойдаланилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//