Сурхондарёда мактаб ўқувчилари нотаниш болани калтаклади

Сақлаш
22:36 / 16.05.2024 1688 0

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, воқеа 9 апрель куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманига қарашли «Гулчечак» маҳалласида содир бўлган.

 

Ўша куни Б.Н (2006 йил) ҳамда М.Н(2006 йил)лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда маҳалладаги 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг олдидаги йўлда ўзларига олдиндан таниш бўлмаган туманнинг «Қизилтепа» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж (2001 йил) билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб, жанжаллашиб қолади.

 

Натижада вояга етмаган Б.Н ва М.Н.лар қўллари билан Х.Ж.ни дуч келган жойларига уриб, оёқлари билан унинг юзига тепиб тан жароҳати етказади.

 

Шунингдек, мазкур ўқувчилар жанжал давомида атрофдаги одамларни ўзларига қаратиб, жамоат тартибини бузишиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан безорилик жиноятини содир этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Б.Н ва М.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//