Жамият
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Маълумот учун, бу таълим маскани давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 декабрдаги қарори асосида, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги доирасида ташкил этилган.
Институтнинг асосий вазифаси маданий ва илмий меросдан фойдаланиб, миллий эстрада санъатини ривожлантириш, моҳир ижрочилар ва педагоглар тайёрлаш, замонавий куй-қўшиқлар яратишдир.
Институтда эстрада вокал санъати, чолғу ижрочилиги, техноген санъат, бастакорлик санъати, санъатшунослик, дирижёрлик каби йўналишларда мутахассислар тайёрланмоқда. Бугунги кунда 479 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга профессор-ўқитувчилар, халқ артистлари дарс беради.
Президент ташриф давомида дарс жараёнларини кузатиб, ўқитувчи ва талабалар билан мулоқот қилган.
- Аввало, мана шундай даргоҳ билан сизларни, бутун санъатсевар ёшларимизни табриклайман. Биз бу ишларни нима учун қиляпмиз? Санъатимизнинг буюк меросини, ёшларимизнинг нималарга қодирлигини дунёга тараннум этиш учун. Институтга миллий санъатимизда феномен бўлган Ботир Зокиров номини берганимиз ҳам бежиз эмас. Бу ерда унинг муносиб издошларини тарбиялашни, истеъдодини юзага чиқаришни мақсад қилганмиз, — деган Шавкат Мирзиёев.
Хабарга кўра, ўқув юрти кутубхонасида саккиз мингдан ортиқ адабиёт ва ноталар жамланган. Миллий эстрада бўйича илмий, амалий ва ижодий изланишлар олиб бориш учун тадқиқот маркази ҳам ташкил этилган.
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ