Ўзини омадсиз ҳис қилган шахс кўприк устидан сакрамоқчи бўлди

Сақлаш
16:10 / 16.05.2024 1796 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир йигит ўзини кўприк устидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Фуқаро дастлаб кўприкнинг четки қисмига чиқиб, маркер билан инглиз тилида «loser»(омадсиз) деб ёзган.

 

Миллар мухбири йигитнинг шахсан ўзи билан суҳбатлашганида у «шунчаки дам олиб ўтирибман» деган.

 

Аммо кўнгилхушлик қилаётгандек туйилган йигит шу яқин атрофда хизмат вазифасини ўтаётган пост патруль хизмати ходимига ўз ниятини очиқлаган.

 

«Нима учун бу ерга чиқиб олганини сўраган вақтимда, фуқаро «жонимдан тўйдим» деб менга жавоб берди» дейди ходим.

 

Маълум бўлишича, йигит нафақат деворга, балки қўлига ҳам «суицид» (жонига қасд қилиш) мазмунидаги сўзларни ёзиб олган бўлган.

 

«Суҳбатлашган пайтимда, фуқаронинг қўлида қанақадир ёзув бор экан. Ёзувга қараганимда, «жонимдан тўйдим» деган ёзувни кўрганимда, фуқарога «нима мақсадда бундай ёзиб олдингиз, ўзингизнинг жонингиз ўзингизга азиз» деган саволларни бердим» дея изоҳ беради ППХ ходими.

 

Аниқлик киритилишича, воқеа Чилонзор метросининг тепасидан ўтган кўприк устида содир бўлган.

 

Йигитнинг бошида ҳимоя воситаси бўлган.

 

Якунда ППХ ходимлари йигитнинг олдига чиқиб, уни соғ-саломат олиб тушишга муваффақ бўлган.

 

«Фуқарони хавфсиз жойга чиқардим. Ҳолат бўйича туман ИИБга ахборот бердим ва профилактик инспектор ходимига олиб бориб топширдим» дейди ППХ ходими.

 

Ҳолат якунида қоидабузар фуқаро МжтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳолатни содир этгани аниқланиб, унга Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан БҲМнинг 3 баробарида жарима жазоси тайинланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:49 / 18.08.2025 0 11
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

//