Сиёсат
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Фурқат Норйигитович Жўрақулов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маҳаммаджон Қуронов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг илмий-назарий, методик ёрдам кўрсатиш ва илмий тадқиқотлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Шу муносабат билан бугун 14 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев иштирок этди.
Йиғилишда Муҳаммаджон Қуроновга “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди ва кўп йиллик самарали меҳнатлари учун миннатдорлик билдирилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг янги биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов жамоага таништирилди. У 1980 йили Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган. 2001 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2003 йили шу университет магистратурасини ҳамда 2012 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистр) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан Ўзбекистон Миллий университети жаҳон фалсафаси тарихи ва мантиқ кафедраси ўқитувчилигидан бошлаган.
Фурқат Жўрақулов 2018 йилдан Жиззах давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори, 2020 йилдан Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.
Йиғилишда маънавий-маърифий соҳада бажарилиши лозим бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди ва келгуси режалар белгилаб олинди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Oybek Yarbekov
12:01 / 01.01.1970
Омадингизни берсин