Сиёсат
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа бугун, 15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Жаннатмакон» МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Тасодифан келиб қолган айиқ аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган.
Масъуллар айиқни зарарсизлантиришга ҳаракат қилган, аммо йиртқич тажовузкорликни ошириб, ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Энг ёмони, 74-сонли мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солган.
Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқ жуда тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган.
Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса ҳозирда тиббий текширувдан ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56605
Жамият
55805
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ