Жамият
Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган У.М. (аёл киши) келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.
Аёл ўз мурожаатида унинг набираси Н.С. (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажоғлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган.
«Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда», дейилади омбудсман хабарида.
Ундан олдин Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам ҳолат бўйича расмий муносабат билдирган эди.
Мазкур муносабатга кўра, вазиятни бошқарма ўз назоратига олган ва ўрганиш ишлари бошланган.
Унда айтилишича, ҳолатнинг асослантирувчи маълумотлари тўла жамланган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хулосаларидан сўнг якуний ўрганиш натижалари эълон қилинади.
«Шу ўринда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим шаъни ва обрўсига ҳамда педагог имижига салбий таъсир этувчи ҳар қандай ҳолатларга кескин муносабат билдирган ҳолда тегишлилиги бўйича кескин жазо чораларини қўллашини маълум қиламиз», дейилади бошқарма хабарида.
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ