Жамият
Олдинроқ Президент фармонига мувофиқ, субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Энди Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб уй-жой сотиб олишга ипотека кредити учун давлат субсидияси берила бошланади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабарига кўра, ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди.
Бугундан фуқаролар уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш мақсадида субсидия ажратишга доир хизматлар учун my.gov.uz портали орқали ариза юбориши мумкин.
Субсидия олиш учун қандай мурожаат қилинади?
◻️ мй.гов.уз порталига кирилади;
◻️ «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизматини танланади;
◻️ Аризани тўлдирилади.
Хизматда носозлик кузатилганда боғланиш учун рақамлар:
▪️ 1242;
▪️ 1148;
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
77593
Жамият
56645
Жамият
55845
Жамият
50908
Жамият
//
Изоҳ йўқ