Жамият
2021 йилнинг 9 ойида Россияга ишлаш мақсадида келган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари сон жиҳатдан биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида газета.uz Россия ИИВ матбуот хизматига (жадвал) таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, биринчи тўққиз ой давомида Ўзбекистондан Россияга 3 млн нафардан зиёд киши борган. Улардан 3 млн 54 минг 180 нафари Россияда ишлаш учун боргани айтилган.
Ушбу давр мобайнида Россияга ишлаш учун келган меҳнат мигрантлари орасида иккинчи ўринни тожикистонликлар эгаллайди. Январь-сентябрь ойларида Россияга қарийб 1,6 млн Тожикистон фуқароси ишлаш учун келган. Шунингдек, Қирғизистондан 623 мингдан ортиқ, Арманистондан қариб 300 минг ва Озарбайжондан 200 минга яқин кишилар мамлакатга ишга жойлашиш мақсадида келишган.
Тожикистон ва Ўзбекистондан яна 60 минг нафардан фуқаро Россияга таълим олиш учун келган. Шунингдек, Қозоғистондан 55 минг, Туркманистон ва Мисрдан эса 30 минг нафардан кўпроқ талаба Россияга келган, дейилади хабарда
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ