Энди ҳамкасбига тазйиқ ўтказган ходим ишдан ҳайдалади

Сақлаш
21:01 / 14.05.2024 690 0

Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил август ойига қадар қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Меҳнат кодексига бир қатор жиҳатларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.

 

Жумладан, бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан таҳдид қилаётган ходим иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказилади ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилинади.

 

Меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилинади.

 

Календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан биргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили берилади.

 

Ҳужжатга кўра, мазкур бандлар август ойида Меҳнат кодексига киритилади ва кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//