Кейинги йилдан онлайн пул тикиладиган ўйинларга рухсат берилади

Сақлаш
20:49 / 14.05.2024 703 0

Фармонга мувофиқ, лотерея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солишда бир қатор ишлар амалга оширилади.

 

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда хайрия жамғармалари ва ташкилотлари фақат тузиладиган шартномаларга асосан лотерея ташкилотчилари орқали лотереялар ўтказишга ҳақли бўлади.

 

Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 18 ёшдан кичиклар қатнашиши тақиқланади.

 

Юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан маълум миқдорда солиқ тўлайди. Жисмоний шахслар эса солиқ тўламайди. Мазкур тартиб кейинги йилнинг январь ойидан то 5 йилгача давр мобайнида амалда бўлади.

 

Лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари учун қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан лицензиялар берилади.

 

Айнан мазкур Агентлик Ўзбекистонда лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//