Жамият
Бош прокуратуранинг хабар қилишича, яқинда ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонаси фаолияти текширилган.
Хабарга кўра, кутубхона маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган қиймати 10,4 млрд сўмлик пудрат ишлари ўрганилганда жами 530,4 млн сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмагани аниқланган.
Бажарилмаган ишлар эса ҳисоботларга қўшиб ёзилган ва «ортиб қолган» пул талон-торож қилинган.
Жумладан, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та «брайл» принтери учун 90 млн сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани маълум бўлди.
Оқибатда кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ