Ўзбекистонда яшаётган барча ўзбек тилини билишлари шарт – Алишер Қодиров

Сақлаш
15:33 / 14.05.2024 539 0

Кеча, 13 май куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Россияга ишга келаётган ишчилар рус тилини билиши шартлиги, мамлакат анъаналари ва маданиятини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади.

 

«Ишлаш учун келаётганлар рус тилини билиши, маданиятимизни, урф-одатларимизни билиши биз учун муҳим» деган у пленар мажлисда.

 

Ўзбекистон Республикаси «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Володиннинг мазкур фикрига ўз блогида шундай муносабат билдирди:

 

«Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас!

 

Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт.

 

Қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак.

 

Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак».

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//