Жамият
Куникеча Президентга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг ўтган тўрт ойида IТ соҳасидаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсиб, 200 миллион долларлик экспорт қилинган. Яна 5 мингта янги иш ўрни яратилган.
Аммо ҳудудлар кесимида бу соҳа фақатгина Тошкент шаҳрига яхши ривожланган. Масалан Ўзбекистон бўйича фаолият юритаётган IТ мутахассисларининг 80 фоизи шу ерда яшайди.
Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида IТ-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади.
Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IТ, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.
Президент шаҳарчалар ёшлар учун қулай жойда бўлиши, уларда юқори малакали мутахассислар дарс бериши зарурлигини таъкидлаган.
«Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак. Бу соҳада хизматлар учун ҳам, экспорт учун ҳам энг асосий ресурс бу – малакали мутахассислар. IТ-шаҳарчалар бу йўлда ёшларга қанот бўладиган, замонавий касбларга ўргатадиган тизим бўлиши керак», – деган Шавкат Мирзиёев.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ