Бишимбаев 24 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Сақлаш
23:00 / 13.05.2024 787 0

Остона туманлараро суди Қувондиқ Бишимбаев жинояти бўйича қарор чиқарди. Унга кўра, Бишимбаев 24 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

 

2023 йилнинг 9 ноябрида Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев фуқаролик никоҳидаги Салтанат Нукеновани шафқатсизлик билан уриб ўлдирган эди. Жиноят Бишимбаев оиласига тегишли BAU ресторанида содир бўлади.

 

Укаси Бахитжан Байжановга эса 4 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Байжанов ўта оғир жиноятни яширганликда айбланган.

 

Воқеалар хронологиясини бу ерда ўқиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//