Жамият
Мазкур дурдона фильмнинг суратга олинганига бу йил 60 йил тўлади.
Шу муносабат билан сценарий муаллифи ва режиссёр Али Ҳамроев фильмни янгича талқинда суратга олишини маълум қилди.
Фильмнинг қисқача мазмунига кўра, воқеалар ривожи 1964 йилда суратга олинган «Ёр-ёр» билан деярли бир хил. Биргина фарқи янги «Ёр-ёр»да воқеалар Янги Ўзбекистон даврида бўлиб ўтади.
«Бугун атрофимизда нималар бўлаётган бўлса, фильмда ҳам шулар тасвирланади. Мақсад – бугунги кунимиз ҳақида 50 йилдан кейин ҳам одамлар билиши керак», дея изоҳ берган Али Ҳамроев.
Фильм бош қаҳрамонларидан бири – «Ота» образини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев гавдалантиради.
Ҳозирда бошқа қаҳрамонлар учун кастинг жараёнлари давом этмоқда.
Режиссёрнинг сўзларига кўра, фильм шу йилнинг декабрь ойларида тайёр бўлади ва картина 2025 йилги Наврўз байрамида катта экранларга чиқиши мумкин.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ