Мексикада жазирама иссиқдан 30 га яқин одам вафот этди

Сақлаш
21:05 / 13.05.2024 774 0
Фото: Report.az

Мексикадаги рекорд даражали иссиқ ҳарорат оқибатида 27 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда El Universal нашри хабар берди. Иссиқлик туфайли ўлим ҳолатлари юз берган штатларда ҳаво ҳарорати 40-48 даражагача кўтарилган.

 

Маълумотларга кўра, аномал иссиқ оқибатида юзага келган энг кўп ўлим ҳолати Мексико марказидаги Сан-Луис-Потоси штатига тўғри келади. Энг юқори 48 даражали иссиқ ҳам айнан Сан-Луис-Потоси штатида кузатилган.

 

Мамлакат ҳукумати ва шифокорлари вафот этганларда иссиқ уриш ҳолатларини аниқлаган. Бундан ташқари, ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳаво сифатининг кескин пасайиши ҳам одамларга салбий таъсир кўрсатган.

 

Маълумот учун, Мексикада май ойи юқори даражали иссиқ об-ҳаво билан бошланди. Мамлакат пойтахтидаги иссиқлик даражаси тарихий рекордларни янгилади. Бу эса энергетика тизимига бўлган юкламани ошириб, электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//