Жамият
Апрель ойида пойтахтнинг ижара бозори яна пасайиш динамикасини кўрсатган. Харид қилиш фаоллиги 4,6 фоизга камайган ҳамда 1 квадрат метр уй-жой нархи 8,3 долларни ташкил этган.
Мазкур ойда ҳам Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара ҳақи юқорилигича қолган. Бу ҳудудларда ҳар квадрат метр учун ўртача ижара ҳақи 10,4 долларни ташкил этган.
Олмазор, Сергели ва Бектемир туманларида эса нисбатан арзон ижара уй-жойлар сақланиб қолган. Ушбу туманларда ўртача ижара нархи ҳар квадрат метр учун 6,3 долларни ташкил қилган.
Шундай ҳисобда, апрель ойида нархлар энг кўп пасайган ҳудудлар Яшнобод (11,6 фоиз), Яккасарой (11,1 фоиз) ва Шайхонтоҳур (10,5 фоиз) туманлари бўлган.
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан Тошкент шаҳрида ижара бозори 6,9 фоизга қисқарган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ