Жаҳон
Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Италиянинг марказий ҳудуди – Умбрияда жойлашган Дерута шаҳрида бўлди.
Делегацияни Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров ҳамда Дерута шаҳри мэри Микеле Тониаччини бошчилигидаги маҳаллий маъмурият масъуллари кутиб олдилар.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, туризм ва маданий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, Риштон ва Дерута ўртасида биродарлашган шаҳарлар муносабатларини ўрнатиш масаласини муҳокама қилиниб, англашув меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, Дерута шаҳри делегацияси 2022 йилнинг март ва сентябрь ойларида юртимизга ташриф буюради.
Шунингдек, Риштон туманида замонавий чинни маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш борасида ҳам келишувга эришилди. Унга кўра, энди Риштонда чинни маҳсулотлар янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилади, уларнинг рақобатбардош бўлиши, экспорт географиясини кенгайтириш энг асосий мақсад қилиб олинди ва бу Дерутага ташрифнинг асосий маҳсули бўлиши кўзда тутилди.
Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, Италиянинг энг қадимий турли давр ва услубда сополдан ясалган 5 мингдан ортиқ экспонат жамланган Дерутадаги Санъат асарлари музейидан Риштон кулоллиги маҳсулотлари учун майдон ажратиб берилди. Музейда Риштон кулоллик маҳсулотлари тақдимоти ўтказилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ