Жаҳон
Маълум бўлишича, 8—9 май кунлари Туркманистон пойтахти Ашхободда умумий 47 мм ёғин тушган. Бу мазкур шаҳар йил давомида ёғадиган ёмғирнинг 22 фоизи ҳисобланади.
Мазкур шаҳар аҳолиси азалдан кучли ёмғирлар ёғиши натижасида йиғилиб қоладиган сувдан азият чекиб келар эди.
Натижада ҳукумат сел хавфларини камайтириш учун шаҳар атрофида бир неча сел ирмоқларини бирлаштирувчи сел омборини қуришни бошлади.
Мазкур гидротехник иншоот 2022 йилда тўлиқ қуриб битказилди.
Шундан сўнг шаҳар сел оқимларидан секин-аста қутила бошлади.
Куникеча ёғган кучли ёмғир сувлари натижасида ҳам анчагина сув йиғилган эди. Сув омбори эса юзага келиши мумкин бўлган сел хавфини биринчи марта кутилганидек бартараф этган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ