Грантда ўқийдиган талабалардан давлат учун 3 йил ишлар бериш мажбурияти олиб ташланди

Сақлаш
16:05 / 08.05.2024 1828 0

Энди давлат буюртмаси параметрларини амалдаги олийгоҳлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқлаш тартиби жорий этилади.

 

Ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмаси қисқартирилади. Ортиб қолган квоталар эса муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳалари орасида тақсимланади.

 

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ва уларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ 4 йиллик давр учун тасдиқланади.

 

Маълумот учун, ҳозирда бу давр 1 йил ҳисобланади.

 

Давлат буюртмаси асосида грант ўринлари ҳар бир йўналиш учун республика бўйича тўпланган баллар кетма-кетлигига кўра абитуриентларнинг танловига мувофиқ амалга оширилади. Яъни, республика бўйича бир йўналишда ким юқори балл олган бўлса, ўша биринчилардан бўлиб грант ўринга тавсия этилади. Бунда ажратилган квоталар ўша ҳудудда топширганлар ичида тақсимланиб қолмайди.

 

Янги тизимда таълим гранти амалда бўлади. мазкур амалиётда грант ўринлари талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади. Бунда 1-курсда грантга кирган талабалар 2-курсда ўзлаштиришига қараб ё грантга ёки контрактга алмашади. Яъни, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабалар грантда ўқиш имкониятига эга бўлади.

 

Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант эса мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади.

 

Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

 

Сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси