Жамият
Давлат раҳбари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
.jpg)
Ушбу муассасага Ускан ота Хаджиманов Боёвут туманидан, Файзулла ота Нурматов Оққўрғон туманидан, Анарбой ота Жалилов Паркент туманидан, Муҳиддин ота Дусанбаев Ўртачирчиқ туманидан келиб даволанмоқда.
Нуронийлар президентга невара-чевараларининг ўқиш ва ишлари, ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Боболар ўзбекистонликларни тинчликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварликка даъват этди.
.jpg)
«Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун. Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз ёшларга ибрат», деди Шавкат Мирзиёев.
Отахонлар меҳр-эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди. Дунёнинг тинчлиги, ёшларнинг порлоқ келажагини сўраб дуо қилди.
.jpg)
Госпиталда мукаммал таъмирланиб ва янги бинолар қурилиб, 2022 йил фойдаланишга топширилган эди. Муассаса жами 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари бепул даволанади. Бунинг учун 286 хил диагностик текширув, 600 дан ортиқ амалиётлар йўлга қўйилган, 30 га яқин ихтисослашган бўлимлар ташкил этилган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ