Жамият
Кредит тарихини билишда янгилик. Эндиликда фойдаланувчилар кредит тарихи учун ариза топширганда, ўзларининг скоринг (scоring) балидаги ўзгаришларни ойлар давомида кузатиб бориши мумкин бўлади.
Бундай кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, у банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
Бунда қарз олувчилар «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади.
Баҳоланиш 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл);
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини текшириб бориш мумкин бўлган сайтлар:
🔘 portal.infokredit.uz/reports;
🔘 my.gov.uz.
Мазкур сайтларда ушбу хизматдан фойдаланиш пулли, аммо бир йил учун бир марта бепул фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қуйида уларнинг хизмат учун қўйган нархи:
▪️ портал.инфокредит.уз – 17 000 сўм;
▪️ мй.гов.уз – 15 300 сўм.
Маълум бўлишича, мутахассислар кредит тарихини билиш учун имкон қадар порталдан фойдаланишни тавсия қилмоқда.
Қўшимчасига, тайёр ҳисоботларни «ҳаракатлар тарихи» бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ