777 рақамли қимматбаҳо автомобиль қарз сабаб жарима майдончасига жойлаштирилди

Сақлаш
17:05 / 07.05.2024 1033 0

Аниқланишича, суднинг қарорига кўра даъвогар АТБ «Капиталбанк» фойдасига жавобгар Д. М. дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн сўм ундириш белгиланган.

 

Бюронинг Наманган вилояти Чортоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган.

 

Бироқ, қарздор мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Тезкор маълумотларга кўра, қарздорга тегишли хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт русуми борлиги аниқланган.

 

 

Д.М. эса қарзни тўламасдан, автомашинада ҳаракатланишни давом эттириб юрган.

 

Охир оқибат Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида КIА русумли машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси