Қашқадарё ҳокими 25 декабргача ишчи-ходимларнинг маоши тўлаб берилиши бўйича топшириқ берди

Сақлаш
21:02 / 13.12.2021 985 0

Қашқадарё вилояти ҳокими 25 декабргача ишчи-ходимларнинг маоши тушириб берилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқ берди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов ҳокимликлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг жорий ой учун иш ҳақлари, мукофот ва рағбатлантириш пулларини жорий йилнинг 25 декабр кунига қадар бериш бўйича вилоятдаги барча раҳбарларга топшириқ берди.

 

Бирор соҳа қолмаслиги керак иш ҳақи бермаган. Президентимиз ҳар дақиқани инсон қадрини юксалтиришга сафарбар қилаётган бир пайтда ҳеч бир фуқарони уйида байрам тушкун кайфиятда ўтмаслиги керак. Таътилга чиқмасдан ишлаган ходимларни ҳам қонун доирасида мукофотлаш чорасини кўриш керак, – деган ҳоким.

 

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳар бир раҳбар, ташаббускор фуқаро ва тадбиркор ён атрофидаги моддий имконияти оғир оилалар ҳолидан хабар олиши, коммунал соҳаларда муаммолар юз бермаслиги бўйича ҳам топшириқ берган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//