Уй-жойга субсидия олиш учун бериладиган ариза қайси ҳолатларда рад этилади?

Сақлаш
16:05 / 07.05.2024 1003 0

Айрим фуқаролар уй-жойга субсидияга олиш учун ариза топширади, аммо даромадга қўйилган талаблар деган жойига эса эътибор қилмайди. Оқибатда, унга субсидия берилмайди ва аризаси комиссия томонидан рад этилади.

 

Субсидия олишда талабгорнинг ёки оиланинг даромади қанча бўлишича ҳақида яқинда хабар берилган эди.

 

Таъкидлаш лозим, даромад чегараси субсидия тўғри одамга берилиши учун керак бўлади. Бу ерда ҳар иккала томондан ҳам назорат бўлади.

 

Яъни, биринчи томондан, ипотека кредити олмоқчи бўлган оила гарчи уйга муҳтож бўлсада, кредитни тўлаш қобилиятига эга бўлиши лозим.

 

Иккинчи томондан, даромади юқори аҳолига субсидия берилмайди. Чунки субсидиясиз ҳам уй-жой сотиб олишга уларнинг қурби етади.

 

Хўш, комиссия қайси ҳолларда аризани рад этиши мумкин?

 

Қуйида баъзи сабаблар келтирилган:

▪️ илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси рад этилади;

▪️ тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аризанинг рад этилишига асос бўлади;

▪️ жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаб қолган бўлса ҳам ариза қаноатлантирилмайди;

▪️ ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги ҳам субсидия ажратилмаслигига сабаб бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси