Тарбиячининг болаларнинг қўлига игна санчиб жазолагани рад этилди

Сақлаш
10:05 / 07.05.2024 1085 0

Олдинроқ ҳолат ҳақида дастлабки маълумот берилган эди.

 

Эндиликда аниқлик киритилишича, тарбиячи болаларнинг қўлига игна тиқмаган. Суратларда тасвирлаган боланинг йиринглаган бармоғи эса эшикка қисилиб қолгани учун шу ҳолатга келган.

 

Тўлиқ маълумотга кўра, воқеа Гурлан туманидаги 23-сонли давлат боғчасида содир бўлган. 2024 йилнинг март ойидан бери мазкур боғчага қатнаб келаётган 5 ёшли тарбияланувчиси Я.Х. шу йилнинг 17 апрелида боғчанинг кириш эшигида қўли қолиб кетади ва бармоғи шикастланади. Ижтимоий тармоқда тарқалган фотосуратлар эса болага кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам вақтида олинган.

 

Боланинг онаси Ю.Х. ҳолатга аниқлик киритишича, фотосуратда ўғлининг қўлига тиқилган сим аслида тиббиёт ходимлари томонидан бармоқнинг яраланган қисмини тикиш учун тиббий мақсадида қўйилган. Ҳозирда боланинг соғлиғи тўлиқ тикланган. Тарбиячи Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси эса жорий йилнинг 6 май кунидан меҳнат қонунчилигига мувофиқ равишда бекор қилинган.

 

Маълумот учун, тарбиячи билан меҳнат шартномасининг бекор бўлишига асосий сабаб аниқ айтилмаган. Бироқ тарқалган видеода тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлгани акс этган тасвирлар ҳам бор.

 

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси