Бугунги кунда ўқувчиларнинг катта қисми қўшимча дарсларга қатнайди

Сақлаш
11:05 / 02.05.2024 1219 0

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари ота-оналарнинг фарзанди келажагига қанчалик масъулият билан ёндашаётгани ва таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини ўрганиш мақсадида сўров ўтказди.

 

3602 нафар иштирокчи қатнашган тадқиқотда она-оналарнинг ўртача ёши 43 га тенг.

 

Уларнинг 75 фоизини аёллар, 25 фоизини эркакларни ташкил этган.

 

Респондентларнинг 40 фоизи олий, 37 фоизи ўрта-махсус ва 23 фоизи ўрта маълумотга эга.

 

Маълум бўлишича, сўровда қатнашганларнинг 70 фоизи фарзанди бува-бувиси билан истиқомат қилмаслигини билдирган.

 

Ота-оналарнинг 94,6 фоизи фарзанди келажаги ҳақида ўзаро суҳбатлашиб туришини, 13,9 фоизининг фикрлари бир хил эмаслигини айтган.

 

Шунингдек, уларнинг 97,8 фоизи фарзанди билан унинг бўлажак касби ва қизиқишлари тўғрисида суҳбатлашиб туришини, 2,2 фоизи эса бу ҳақида умуман суҳбатлашмаслигини билдирган.

 

Маълумот учун, уларнинг 64,5 фоизи қиз фарзанднинг ота-онаси ва 40 фоизи олий маълумотга эга.

 

Сўров натижаларига кўра, болаларнинг 20,7 фоизи шифокор, 18,2 фоизи ўқитувчи, 15,0 фоизи журналист, 10,5 фоизи иқтисодчи, 7,8 фоизи ИТ соҳаси мутахассиси, 5,2 фоизи тадбиркор, 5,3 фоизи молиячи ва 1 фоизи ҳуқуқшунос бўлиш истагида эканлигини айтган.

 

Жумладан, қизлар асосан шифокор (24,3 фоиз), ўқитувчи (22,5 фоизи), журналист (21,1 фоиз) ва иқтисодчи (7 фоизи) бўлишни режалаштирмоқда.

 

Ўғил болалар эса иқтисодчи (17,5 фоиз), ИТ мутахассиси (14,3 фоиз), молиячи (8,4 фоиз), тадбиркор (8,2 фоиз) ва спортчи (4,4 фоиз) бўлиш истагини билдирган.

 

Сўров натижаларига кўра, ота-оналарнинг бор-йўғи 56,0 фоизи фарзандининг таълим олишдаги ютуқларини тўлиқ қониқарли, 12,6 фоизи эса қониқарли эмас, деб баҳолаган.

 

Сўровда иштирок этган респондентларнинг 75 фоизи фарзанди қўшимча дарсларга боришини таъкидлаган.

 

«Сўров натижаларидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бугунги кунда ота-оналар фарзандининг таълим олиши ва келажакдаги ҳаёти ҳақида ғамхўрлик қилмоқда…. Лекин шунга қарамай ота-оналар орасида фарзанди тарбияси ва унинг қизиқишларини қўллаб-қувватламайдиганлари ҳам кам эмас. Шунингдек, бугунги кунда болаларнинг қўшимча дарсларга қатнаш кўрсаткичлари юқори эканлиги маълум бўлди, бунинг асосий сабаби эса мактаблардаги таълим сифатининг пастлигига бориб тақалади.», дейилади таҳлилий маълумотда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси