Иқтисод
Тақдим қилинган маълумотга кўра, 2024 йилнинг январь март ойларида хорижий давлатга кўчиб кетган ўзбекистонликлар жами 2 586 нафарни ташкил этади.
Шу ҳисобда, хорижга кўчиб кетганларнинг 82,2 фоизи ёки 2 125 нафари Қозоғистонга кўчиб ўтган.
357 нафари ёки 13,8 фоизи Россия Федерациясига кетган.
Қирғизистонга кўчиб кетган ўзбекистонликлар 22 нафар бўлиб, бу жами улушнинг 0,9 фоизни ташкил қилади.
Шунингдек, Жанубий Кореяга 20 нафар (0.8 фоиз) ҳамда Туркманистонга 8 нафар(0,3 фоиз) киши кўчиб кетгани айтилади.
Умуман бошқа давлатларга кўчиб кетганлар эса жами 54 нафар бўлиб, бу 2 фоиз деганидир.
Кўчиб кетганларнинг 51,2 фоизи ёки 1 323 нафари эркаклар, 48,8 фоизи ёки 1 263 нафари аёллар ҳисобланади.
Хорижда доимий яшаш учун кетганларнинг 10,1 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ҳиссасига тўғри келади.
Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 8,2 фоиз.
Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар эса 81,8 фоиз қисмни ташкил этади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ