Энг кам ўртача маош таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида берилади

Сақлаш
13:04 / 29.04.2024 1222 0

Статистика агентлиги январь март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи қайси соҳаларда кўп тўлангани бўйича маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, 2024 йил январь март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, бунда сумма 13 млн 228,7 минг сўмни ташкил этган.

 

Ундан кейинги ўринда ахборот ва алоқа соҳаси 11 млн 732,2 минг сўм билан энг кўп ўртача маош тўлайдиган фаолият тури бўлган.

 

Энг кам ўртача маош бериладиганларга эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш(3 млн 241,2 минг сўм) ҳамда Таълим (3 434,9 минг сўм) соҳаси киритилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси