Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Сақлаш
12:04 / 29.04.2024 1209 0

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Шавкат Мирзиёев президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

 

Шунингдек, жорий ҳафтада президент ИИИ Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

 

Маълумот учун, давлат раҳбарининг қисқа муддатли таътили 2024 йил 22 апрелдан бошланганди.

 

Бундан олдин 2023 йил 4 декабрь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан.

 

Шунингдек, президент 2022 йил 5 январь куни меҳнат таътилига чиққан ва 7 январь куни ишга қайтган эди.

 

Шавкат Мирзиёев президент лавозимидаги фаолияти даврида бешинчи марта расман меҳнат таътилига чиқди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси