Жаҳон
Депутати Мейрамбек Доненбаев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини оширишни таклиф қилди, деб хабар берди Jambylinfo.
Маълум бўлишича, депутат нон нархи жуда арзонлигини айтган. Унинг фикрича, озиқ-овқат бу нархга лойиқ эмас. Шунинг учун ҳам зиёфат залларида қорни тўйган одамлардан қолган овқатлар ахлатга тўкилмоқда. Одамлар севиб ейдиган ноннинг нархи 500 тенге бўлиши керак.
Бундан ташқари, депутат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашнинг асосий механизми ҳам нархларни ошириш эканлигини таъкидлаган.
«Тўғрисини айтсам, нон нархи жуда арзон. Ўзим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисиман. Мен эккан буғдой ҳозир 100 тенгега ҳам тушмайди. Шунинг учун ноннинг нархи камида 500 тенге бўлиши керак. Шунда қишлоқ хўжалигимизнинг аҳволи яхшиланади. Одамлар бунга қодир. Чунки ҳозир чиқиндихоналарда нондан бошқа нарса йўқ. У ерларга колбаса ва гўшт маҳсулотлари ташланмайди, чунки улар қиммат», деган у.
Доненбаевнинг ҳамкасблари унинг фикрга умуман қўшилмаган.
Маслиҳат депутати Бахитжан Қалимбетовнинг айтишича, 500 тенге юқори нарх. Ўзи субсидия тўланадиган ҳудудда нон нархининг 120 тенге бўлиши ҳам ҳозирда халқ чўнтагига оғирлик қилмоқда.
«Нон нархини 500 тангага оширсак, халққа оғир бўлади. 2 фарзандли оилага осон бўлиши мумкин, аммо 5-6 болани тарбиялаётган кўп болали оилалар учун бу қийин. Чўнтагига катта юк бўлади», — деган яна бир депутат Жумахан Танкебаев.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ