Айни вақтда қанча талаба расман ишлаётгани маълум қилинди

Сақлаш
16:04 / 26.04.2024 1515 0

Бандлик вазирлигининг маълумотига кўра, айни вақтда республикада жами ишлаётган талабаларнинг сони 113 724 нафар.

 

Улар қуйидагича тақсимланади:

▪️ Давлат ташкилотларида – 62 707 нафар (55,1 фоиз);

▪️ Хусусий субъектларда – 47 235 нафар (41,6 фоиз);

▪️ Иккала секторда – 3 782 нафар (3,3 фоиз).

 

Шундан ҳам ўқиб, ҳам ишловчиларнинг 66 524 нафари (58,5 фоиз) йигитлар бўлса, 47 200 нафари (41,5 фоиз) қизлардир.

 

Талабаларнинг расман ишлаши бўйича етакчи ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб, бу ерда жами 35 864 нафар талаба ҳам ишлаб, ҳам ўқийди. Бу ҳажм юқорида сони кўрсатилган умумий ишловчи талабаларнинг 31,5 фоизини ташкил қилади.

 

Шунингдек, пойтахтда ишловчи талабларнинг 25 226 нафари ёки умумий миқдорнинг 22,2 фоизи йигитлар бўлса, умумий талабаларнинг 9,3 фоизи ёки 10 638 нафари Тошкентда расман ишлаётган талаба қизлар ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси