Жаҳон
Бангладешда ҳаво ҳароратининг +42 даражага кўтарилиши сабаб 33 миллион ўқувчи таълим масканларига боролмаяпти. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Хабарга кўра, пайшанба куни Марказий об-ҳаво маъмурияти бир ой давомида тўртинчи марта жазирама ҳақида огоҳлантиргач, мамлакатдаги мактаблар ва коллежлар камида 27 апрелгача ёпилган. Бундай чора-тадбир ўтган йили ҳам, айнан жазирама сабаб қўлланган эди.
Маълум бўлишича, бошида Филиппин ва Ҳиндистондаги мактабларнинг ёпилишига сабаб бўлган кучли жазирама эндиликда бутун Осиё мамлакатларига таъсир кўрсатмоқда.
«Бангладешдаги болалар дунёдаги энг камбағаллар қаторига киради. Иссиқ ҳарорат сабаб мактабларнинг ёпилиши барчамиз учун сигнал қўнғироғи бўлиши керак», дейди Бангладешлик болаларни асраш ташкилоти директори Шумон Сенгупта.
Мамлакатда айни вақтда ёмғир ёғиши учун мусулмон аҳоли оммавий равишда дуо қилиш учун масжидлар ва қишлоқ далаларида тўпланишмоқда.
«Ёмғирлар йўқлиги туфайли ҳаёт чидаб бўлмас ҳолга келди… Камбағал одамлар жуда кўп азоб чекмоқда», дейди маҳаллий уламолардан бири Муҳаммад Абу Юсуф.
УНИCЭФ ҳам Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйлаб 243 миллиондан ортиқ бола иссиқ ҳарорат туфайли касаллик ва ўлим хавфи остида эканлиги ҳақида огоҳлантирган
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳар расмийлари ҳам бу ҳафта иссиқлик индекси «ўта хавфли» даражага етиши ҳақида маълум қилган.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг январидан 17 апрелига қадар Таиландда 30 киши иссиқ уришидан вафот этган. Бу сон эса ўтган 2023 йилнинг тўлиқ даврида кузатилган ҳолатларга яқин(37 киш).
Мянма чегарасида чоршанба куни ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошгани айтилади.
Апрель бошида Филиппиндаги 47 мингга яқин мактаблар ҳам ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли дарсларни тўхтатган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ