Жамият
Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, «Ренессанс» кино уйида президент ташаббуси билан «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз» шиори остида Республикадаги телеканалларда ҳафтанинг бир кунини Миллий кино куни сифатида белгилаш ҳамда миллий фильмлар намойишини йўлга қўйиш мақсадида анжуман бўлиб ўтган.
Анжуман давомида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, миллий маданият ва қадриятларни асраш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида давлат буюртмасига асосан яратилган миллий фильмлар намойишини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, ҳафтанинг ҳар шанба куни Миллий кино куни этиб белгиланди. Бу кунда давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш қилинади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77901
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ