Жаҳон
Хитойда супермаркетлар асосчиси Юй Дунглай ўз ходимларига кайфияти ёмон бўлса, ишга келмасликка рухсат берди, деб ёзади Asia One.
Хабарга кўра, кайфияти ёмон бўлган ходимлар 10 кун дам олиши мумкин. Бу кунларда ҳеч ким уларни ишга жалб қилмайди.
«Ҳар кимнинг бахтсиз бўлган пайтлари бўлади. Шунинг учун бахтсиз бўлсангиз, ишга келманг, — деган Юй Дунглай қўл остидагиларга.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унинг компанияси бундан фақат фойда кўради, чунки кайфияти ёмон одамнинг муайян вазифани бажармаслик ёки режани бузиш эҳтимоли кўпроқ бўлади.
Умуман олганда, Дунглай томонидан бошқариладиган корхона ишдан кўра ходимларни ўйлаши билан Хитойда машҳур. Ҳар доим одамларни ишдан олдин биринчи ўринга қўйиши билан машҳур. Яқинда ходимларнинг таътили жами 40 кунга оширилгани бунга яққол мисол.
«Биз гигант бўлишни хоҳламаймиз. Биз ходимларимиз соғлом ва осойишта ҳаёт кечиришларини истаймиз, шунда компания ҳам бунга эга бўлади», — дея қўшимча қилган у.
Юй Дунглай ўтган йили мамлакатда ходимларни узоқ вақт ишлатадиган раҳбарларни қоралаган эди.
«Ходимларни иш вақтидан ташқари ишлашга мажбурлаш ахлоқсизликдир. Бу бошқа одамларнинг ўсиш имкониятларидан маҳрум қилиш ҳисобланади», деган эди у ўшанда.
Маълумот учун, Юй Дунглай ўз компаниясига 1995 йилда асос солган. Ҳозирда Хенан вилоятида унинг 30 дан ортиқ савдо нуқталари бор.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ