Мактабгача таълим сифатини миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилди

Сақлаш
20:44 / 24.04.2024 971 0

Илк бор Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2023 йил 9 октябрь кунидан бошлаб МEЛҚО халқаро воситаси асосида мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг биринчи босқичи бошланган эди.

 

Унда тасодифий танлаш усули ёрдамида республика бўйича 100 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олиниб, баҳолаш ва маълумотларни тўплаш сертификатланган мутахассислар томонидан амалга оширилган эди.

 

Иккинчи босқич эса 2024 йилда бошланиб, бунда 250 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олинди.

 

 

Маълумот учун, МEЛҚО халқаро воситаси бутун дунёда эрта ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим сифатини ўлчаш учун ишлатилади.

 

МEЛҚО халқаро баҳолаш воситаси иккита модулдан иборат:

 

Биринчи модуль – МОДЕЛЬ. Ушбу модуль бола ривожланиши ва эрта таълимни ўйин тарзида суҳбат ва ота-она билан боланинг оилавий муҳитда қандай ривожланиши бўйича интервью шаклида ўтказилиб, тўғридан-тўғри баҳолаш орқали амалга оширилади.

 

Иккинчи модуль – бу, МEЛE. У директор, тарбиячи билан қилинган суҳбатлар орқали мактабгача таълим ташкилотида эрта таълим муҳитининг сифатини ўлчайди, шунингдек, тарбиячини гуруҳдаги болаларга таълим-тарбия бериш жараёни давомида кузатади.

 

 

Ҳозирда республиканинг 14 та ҳудудидан 250 та давлат боғчасида мактабгача таълим сифатини ўлчаш босқичи амалга оширилмоқда.

 

Таъкидлаш лозим, жорий йилнинг 25 март кунидан 2 апрель кунига қадар ўтказилган семинар-тренинглар доирасида 90 нафар маълумотларни тўпловчи миллий экспертлардан 60 нафари имтиҳон синовларидан муваффақиятли ўтди. Улар миллий экспертлар мақомига эга бўлиб, 2024 йил 8 апрель кунидан бошлаб маълумотларни тўплаш жараёнини бошлашди.

 

Миллий экспертлар таркиби 2 гуруҳга бўлинади. Уларнинг 40 нафари МОДЕЛЬ (бола ривожланиши ва эрта таълимни ўйин тарзида суҳбат ва ота-она билан боланинг оилавий муҳитда қандай ривожланиши бўйича интервью шаклида) ва 20 нафари МEЛE (директор, тарбиячи билан суҳбатлар орқали мактабгача таълим ташкилотида эрта таълим муҳитининг сифатини ўлчайди) модули бўйича шаклланган.

 

250 та давлат боғчасида маълумотларни тўплаш қуйидаги тоифалар асосида амалга оширилади: ҳар бир боғчадан 4 нафар ота-она, 4 нафар бола, 250 нафар директор, 250 нафар тарбиячи.

 

Маълумотлар тўплаш махсус яратилган электрон илова билан планшетлар ёрдамида амалга оширилади.

 

 

Маълумот учун, 2024 йил 22 апрель ҳолатига кўра белгиланган 250 та давлат боғчасининг157 тасидан (62,8%), 1000 нафар ота-онанинг 628 нафаридан, 1000 нафар боланинг 628 нафаридан, 250 боғчда директорларининг 157 нафаридан ва 250 нафар тарбиячининг 157 нафаридан иборат маълумотлар базаси шакллантирилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//