Маданият
Ҳиндистоннинг «Sarkaritel» ахборот порталида жорий йил май ойида Самарқанд шаҳрида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтиши ҳақидаги мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Дунё.
Хабарга кўра, материалда халқаро анжуман мавзуси хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув бўлиши айтилади.
Форумни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида минтақа мамлакатлари етакчи аёлларининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашиш мақсадида илгари сурилган. Портал ўқувчилари эътибори ана шунга қаратилган.
Маълум бўлишича, Самарқандга Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳалар вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.
Мақолада форум иштирокчилари хотин-қизларнинг фан, таълим ва инновацион фаолиятдаги иштироки ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиши, ҳозирги глобал иқтисодиётда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали камбағалликни камайтириш, тадбиркорлик, етакчилик ва инновацияларга жалб этиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиши таъкидланган.
Бундан ташқари, унда «яшил» иқтисодиётни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг минтақадаги гендер муаммоларига таъсири масаласининг кўриб чиқилиши ҳам айтилган.
Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувлари ҳам форум мавзуларидан бири ҳисобланади.
«Форум якунида Самарқанд декларациясининг қабул қилиниши назарда тутилган», деб якунланган материал.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ