Жаҳон
Толибон Олий таълим вазирлиги Жузжон университетида академик тарғибот учун илмий асарларни турк ва ўзбек тилларига таржима қилишни тақиқлади. Бу ҳақида Aamaj News қўлга киритилган ҳужжатга таяниб хабар берди.

Вазирлик турк тиллари ўрнига хорижий илмий асарларни пушту ва форс тилларига таржима қилиш зарурлигини билдирган. Шунинг учун ташкилот Афғонистон шимолидаги университетларнинг ўзбек ҳамда турк тили ва адабиёти бўлимларига ана шундай топшириқ берган.
Маълум бўлишича, шу пайтгача ўзбек ҳамда турк тили ва адабиёти профессор-ўқитувчилари илмий тарғибот мақсадида хорижий илмий асарларни ўзбек тилига таржима қилиб келаётган эди.
Эндиликда Толибон ўзбек тилида сўзлашувчи шимолий вилоятларда биринчи марта турк ва ўзбек тилларидан фойдаланишга тўсиқ қўймоқда, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, олдинроқ Толибоннинг Эронга қарши позицияси ўзгариши ортидан муассасаларнинг барча расмий ҳужжатлари пушту тилига ўзгартирилиб, форс маданияти, форс асарлари ва арбоблари йўқ қилинган.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Илм-фан
78275
Жамият
56983
Жамият
56245
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ