Маданият
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг илк араб тилидаги «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» деб номланган нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар қилмоқда «Дунё» АА хабар қилмоқда.
Машҳур асар таниқли таржимонлар Айн-Шамс ва Муҳаммад ал-Жибали томонидан араб тилига ўгирилган.
Китоб тақдимоти Абдулла Қодирийнинг 130 йиллигини нишонлаш доирасида ёзувчи набираси Хондамир Қодирий, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзолари, мамлакатимиз ОАВ вакиллари, ёзувчи ва нуфузли журналистлар иштирокида ўтказилди. Шунингдек, унда асар таржимонлари Айн-Шамс, Луксор университети профессори Муҳаммад ал-Жибали, Миср-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Магди Заъбал, маҳаллий экспертлар ва ОАВ вакиллари қатнашди.
Қайд этиш керакки, таржимада асарнинг эски ўзбек ёзувидаги илк нусхасидан ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималаридан фойдаланилди.
Чоп этилган китоб муқовасида Абдулла Қодирий авлодлари тавсиясига кўра, «Ўткан кунлар» романининг 1925 йилдаги илк нашрининг суратидан фойдаланилди. Китоб қаттиқ муқовада ва сарғиш рангли силлиқ қоғозда чоп этилди. Минтақадаги энг йирик «Дор ул-Маориф» нашриётида 1000 нусхада чоп этилган китобни Мисрдаги барча йирик кутубхоналар ва университетлар, таълим ва маданият муассасалари, давлат идоралари, Қоҳирадаги дипломатик корпус ўртасида тарқатиш режалаштирилган. Бошқа араб давлатларида ҳам мазкур роман таржимасини қайта чоп этиш назарда тутилмоқда.
«Ўткан кунлар» романини араб тилида мутолаа қилишни истаган юртдошларимиз, Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкин.
Хабарга кўра, китоб тез фурсатларда мамлакатимиздаги йирик кутубхоналар ва университетларга ҳам тақдим этилади, шунингдек, бепул онлайн платформаларга жойлаштирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ