Нукусда 14 та жайронни овлаган номаълум шахслар инспекторлардан қочиб кетди

Сақлаш
17:53 / 13.12.2021 816 0

Тахтакўпир туманида 14 та жайронни овлаган номаълум шахслар инспекторлардан қочиб кетган. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, 12 декабрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари ҳамкорлигида назорат рейдлари олиб борилган. Рейд давомида Тахтакўпир тумани "Қўнғироткўл" ОФЙ атрофидаги чўл ҳудудида номаълум шахслар давлат рақамисиз "УАЗ 469" русумли кулранг рангли автомашинада турганини кўришган

 

Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб қолиб, воқеа жойидан қочишган. Инспекторлар тахминан 5 км масофагача уларнинг изидан борган. Лекин ушлаш имкони бўлмаган.

 

Воқеа жойи кўздан кечирилганда отилган патрон гильзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда "Қизил китоб"га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилганлиги маълум бўлган.

 

"Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видео тасвирга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//